Келин-куёвни тўй билан табриклаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатдир. Бу суннатга биноан ҳар бир мусулмон келин-куёвни табриклаш пайтида уларга Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраб, бахтли ҳаёт кечиришларини сўраб, дуо қилиш керак бўлади...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон инсонни уйланган пайтида табрикласалар, Аллоҳ сенга муборак қилсин, барака берсин ва иккингизнинг орангизни хайр ила жамъ қилсин», дер эдилар». Сунан эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Келин-куёвни тўй билан табриклаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатдир. Бу суннатга биноан ҳар бир мусулмон келин-куёвни табриклаш пайтида уларга Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраб, бахтли ҳаёт кечиришларини сўраб, дуо қилиш керак бўлади.
Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ақийл ибн Абу Толиб Бани Жусамлик бир аёлга уйланди. Бас, унга иттифоқлик, муҳаббат ва болалар ила, дейилди. Шунда у: Расулуллоҳ солла
...
Davomini O'qish »