Www.JesikA.ucoz.coM
Yakshanba, 19.05.2024, 17:02
Категории раздела
Jaxonning Eng Boy Insonlari Ro'yxat [1]
Boyvochcha
Kelin Kuyovga Duo Qilish [1]
Qo'shiqlar Matni [2]
Sevgi [8]
Maqolalar Katalogi [5]
Do'stlik [14]
Buyuklar Sevgi Haqida [1]
O'zim Xaqimda [1]
Yangiliklar [10]
Latifalar [1]
Fojiaga Aylangan Sevgi [1]
Ollohim Hammamizni O'z Panohida Asrasin!!!
Sms Sevgi [0]

Мини-чат
200

Статистика

Xozir saytda: 1
Mexmon: 1
Foydalanuvchi: 0

Форма входа

Поиск

Календарь
«  Avgust 2008  »
DshSeChoPshJuShaYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Главная » 2008 » Avgust » 14 » Xiyonat Nima.....U?
    Xiyonat Nima.....U?
    09:58
    Дугонам билан жума куни учрашишга келишдик. Аммо учрашув белгиланган жойга келдим, узоқ кутдим ҳамки, дугонам келмади. Ниҳоят даражада хафа бўлиб уйга қайтдим. Бир неча кун сўнгра ҳам бу воқеа такрорланди, аммо бу галги қаҳрамон бошқа бир киши эди. Бир неча кун сўнгра ўша киши бемалол қўнғироқ қилиб бошқа учрашув куни белгилади. Унинг овозидан на бир хижолат ёки афсусланиш сезмадим. Ҳайрон бўлдим, "Қачондан бери ваъда бериб ваъданинг устидан чиқмаслик одатий ҳолат бўлиб қолди?" деган савол қийнарди. Учрашувга келмаган куни телефон ишламаган шекилли.

    Модерн дунёда ваъда бериб уни устидан чиқмаслик, омонат олиб ҳиёнат қилиш, бировнинг олдида гўзал гапириб, ортидан ёмонлаш урфга айландими? Ахир бировнинг вақтини ҳам омонатга олмоқдасизку, наҳот хиёнатни кўрмаётган бўлсангиз дегим келди. Ачинарлиси шунда эдики, ўқимишли, зиёли кишиларнинг шундай қилаётганлари. Статистика маълумотлари буйича инсон кунига камида 4 марта ёлғон сўз ишлатаркан. Ээ, воҳ қани саҳобалар даври, қани тобеъинлар даври. Ота- боболаримиз бир гапли инсон бўлганлар. Пайғамбаримиз с.а.в. нинг бир яҳудийни 3 кун кутганлари ҳақида ҳадислар бор.

    Маҳмуд Акифнинг сўзларига ёдимга тушади:
    "Икки юзли инсонларни излаяпман, чунки улар яхши инсон эканлар", деганларида атрофдаги кишилар ҳайратга тушиб бу сўзларининг сабабини сўрашган экан. Марҳум шоир: "Чунки энди инсонлар кўп юзли. Уларни кўргандан сўнг икки юзлиларни излай бошладим. Икки юзлиларни бироз тушуниш ва уларнинг ёмонликларидан сақланиш мумкин эди". Раҳматли шоир ҳозир тирик бўлганларида кўп юзлиларни излаган бўлардилар. Чунки энди инсонлар минг юзли.

    Танишим уйига бордим. Уйлари кутубхона, шунчалар китоб кўпки, шу уйдан чиқмасам дейман.
    - Опа, бир иккита китоб беринг, - ўтинаман ундан.
    - Йўқ, Мадина хафа бўлманг, бермайман, тўғриси беролмайман, - дейдилар.
    - Нега? – бироз ҳафсалам пир бўлади.
    - Қанча китобларим йўқ бўлиб кетди. Олиб кетганча бир дунё ваъдалар беришади олиб келиб бераман деб. Аммо... баъзан гапирсанг, эслай олмайди. Ёки мен сиздан китоб олганим йўқ, деб туриб олишади. Биласиз, амакингиз бу китобларни умрлари буйи йиғганлар. Эски, ҳозирда сотувда ҳам йўқ ноёб китоблар бор. Энди китобларни ҳар бирини руйхат қилиб олиб қўйганман. Ҳеч кимга китоб бермайман.

    Шу тариқа суҳбат китоблару, китоб ўғрилари ҳақида кетади. Суҳбат давомида Алишер Навоий номли кутубхонада талабаларнинг китобларни олиб кета олмай, ўзларига керак саҳифаларини қирқиб олиб кетишларини эшитаман. Ҳозирги кунда ксерокопия ва турли электрон китоб усуллари кўпайган бир даврда ноёб китобларни бундай ҳолатга тушишига роса ачинаман. Китоб кўрмаётган, ўқимаётган ўқувчи китобга нисбатан одобини ҳам унутмоқда шекилли.
    - Нега китобни қадрини биладиган одамлар камаймоқда? деб қўяман. Ахир бу китоблар бизга билим, аждодларимизнинг ҳаётий тажрибаларини ўргатади- ку. Ахир бу тарихимиз, эртага фарзандларимиз ҳам билиши керак бўлган тарих. Бу ўз тарихимизни ич- ичидан емиришимиз, омонатга хиёнат қилиш эмасми?

    Қайнонам ниҳоятда китобсевар инсонлар.
    - Нега бунчалик китобларни севасиз?
    - Болам, биз давримизда электр токи йўқ эди. Телевизор, радио каби техникалар ҳам табиий йўқ. Кечга бориб 6 бола танча атрофида тизиламиз. Чироқ ёруғлигида биттамиз китоб ўқирдик, қолганлар эса тинглаймиз.
    Танча атрофида чироқ ёруғлигида тизилган болаларни тасаввур қиламан.
    - Шундай қилиб ҳар бир китобни авайлаб асрар эдик. Бутун маҳаллада китоб қўлма- қўл бўлиб ўқиларди.
    Ўша даврларга ҳавасим келади.
    - Ойижон, нега инсонлар ҳозир шунақа бўлиб кетишган- а? - дейман ўкинч билан.
    - Э болам, бу асрдан аср келган сўзлар. Мен сенга ҳозирги ёшлар бизникидан фарқ қилади деб гапирганимдай, ота- онамиз ҳам бизга шундай дер эдилар. Инсон ҳар доим ақлий ўсиш даврида. Янги келган нарсани қабул қилиш доимо қийин. Масалан мен сенинг компьютерга қизиқишингни тушуна олмайман. Биз давримизда ҳам шу каби сабаблар бўлган. Аммо инсон ота- боболаридан қолган қадриятларини унутмаса қандай яхши бўларди- я.
    Тўғри ҳаётимизда ривожланиш ҳам, тараққиёт ҳам бор. Ёшларимизнинг илмга чанқоқликлари таҳсинга лойиқ. Аммо омонатни, қадрни, ваъда устидан чиқишни, ёлғон гапирмасликни ўрганиши келажаклари учун янада катта ютуқларига эришишлари учун кўприк бўлармиди?!

    Ваъданинг устидан турмаслик ҳақида бошланган мақолам бошқа муаммолар сари кетади.
    Бир шоир дўстини зиёрат қилиш учун борган экан. Шунда дўстининг кўзлари ожиз бўлиб қолгани ҳақида гапириб:
    - Менда дунёни кўриш учун кўз қолмади, деганида шоир:
    - Зеро дунёда ҳам бир боқишга лойиқ бир юз қолмади, дўстим, - дея тасалли берган экан. Юзларимиз боқишга арзигулик, берган ваъдаларимизни устидан чиқгулик, омонатларимизга риоят этгулик қил Аллоҳим!

    Мадина ЗАРИПОВА
     

    Muslimaat.Uz saytidan olindi.

    Категория: Sevgi | Просмотров: 1521 | Добавил: AdminstratoR | Рейтинг: 5.0/1 |
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024